Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Жанубий Корея Бош вазири Хан Мен Сук душанба куни президент Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва парламент раиси Эркин Халилов билан учрашди.

Ўзбекистондаги расмий “УзА” ахборот агентлиги хабарига кўра, Хан ва Мирзиёев бир қатор шартнома, жумладан Ўзбекистондан Жанубий Кореяга уран маъдани концентратини экспорт қилиш ҳақидаги келишувни ҳам имзолаганлар. “УзА” бу ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.
Аммо Хан билан сафар қилаётган расмийларга таяниб Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлигининг билдиришича, имзоланган келишувга кўра, Жанубий Корея 2010 – 2014 йилларда Ўзбекистондан ҳар йили 300 тонна уран импорт қилади.