Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги одам иммун танқислиги вирусига (ОИТВ) чалинган болалар сони 61 нафарга етганини маълум қилди.

Расмийларнинг билдиришича, болаларга ОИТВ зарарланган қон қуйилиши оқибатида юққан бўлиши мумкин.
Ўтган ҳафтада мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев тўрт боланинг ўлимига олиб келган бу касаллик тарқалгани сабаб соғлиқни сақлаш вазири Ербўлат Досаев ва Жанубий Қозоғистон ҳокими Бўлат Жилкишиевни ўз вазифасидан озод этганди.