Қозоғистоннинг Шахтинск шаҳрида тўрт кон ишчилари икки кундан буён иш ташламоқда.

Улар маошлари оширилиши ва конларда хавфсизлик таъминланишини талаб қилмоқда.
20 сентябрь куни Қозоғистондаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлган эди. Бу фожеа муносабати билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилганди.