Ироқда юз берган зўравонликлар оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Улар орасида америкалик икки ҳарбий ҳам бор.

Бағдодда эса агросаноат вазири Ёруб Нозимга суиқасд уюштирилиши натижасида 7 киши ўлди, 27 одам жароҳат олди. Вазирнинг ўзи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Бағдодда 24 жангари умрбод қамоқ ва ўлим жазоларига ҳукм қилинди.
Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн устидан курдларнинг қирғин қилиниши иши бўйича суд ҳам давом этмоқда. Судъя билан баҳслашгани учун собиқ диктатор жараён бошланганидан буён учинчи бор суд залидан чиқариб юборилди.
Унинг ҳимоячилари ва у билан қора курсида ўтирганлар судни бойкот қилиб, бошқа судъя тайинланишини талаб этмоқда.
С.Ҳусайндан ташқари қора курсида унинг “Кимёвий Али” номи билан танилган жияни Али Ҳасан ал-Мажид ва яна беш судланувчи ўтирибди.