Афғонистоннинг Хилманд вилояти ҳокими Муҳаммад Довуд Сафи идораси яқинида портлаш содир этилди.

Лашкар Ғорда сешанба куни рўй берган портлаш оқибатида 18 одам нобуд бўлди. Ҳужумдан ҳоким жабрланмади. Шунингдек, Кобул жанубида уюштирилган портлаш оқибатида италиялик бир ҳарбий нобуд бўлди.