Грузияда жосусликда гумон қилинган тўрт нафар Россия офицери қўлга олинди.

Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили Россия ҳарбий разведкасининг тўрт аъзосидан ташқари ўндан ортиқ шахс ҳам ушланганини маълум қилди. Мерабишвилига кўра, улар Грузия пойтахти Тбилиси ва Қора денгиз соҳилида жойлашган Батуми порт шаҳрида ҳибсга олинган. Улар жосусликда айбланмоқда.