АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси “Терроризмга алоқадорликда гумон қилинган хорижлик фуқароларни тергов ва суд қилиш тартиби ҳақида”ги АҚШ президенти қўллаб-қувватлаган таклифни мақуллади.

Сенат аъзолари ҳам яқин кунлар ичида мазкур ҳужжатни тасдиқлаши кутилмоқда. Агар бу амалга ошса, терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб бир неча йилдан бери АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган юзлаб хорижлик фуқаролар янги қонун асосида суд қилинади. Айтилишича, қайта ишланган ушбу қонун лойиҳаси уруш асирлари ҳақидаги Женева конвенциялари талабига мос келади.