АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.

Буш Афғонистон ва Покистон раҳбарларини умумий душман, яъни, терроризмга қарши курашда ҳамкорликни яхшилашга чақирди: “Биз жуда кўп вазифани амалга оширишимиз керак. Аввало ҳаммамиз ўз давлатларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Айни пайтда, дунё хавфсизлигини таъминлашда биз бирга ишлашимиз лозим. Бугунги зиёфатда ўзаро ҳамкорлик, халқларнинг хавфсиз келажагини таъминлаш ҳақида гаплашиш, биргаликда стратегияни белгилаш имкониятига эга бўламиз”, – деди АҚШ раҳбари.
Оқ Уйда зиёфат бошланишидан олдин АҚШ раҳбари Парвез Мушарраф ва Ҳамид Карзайни терроризмга қарши курашда АҚШнинг муҳим ҳамкорлари, дея атади.