Душанбе ва пойтахт яқинидаги ҳудудларда бир миллионга яқин аҳоли газсиз қолгандан кейин Тожикистон газ ширкатининг раҳбари Ҳусайн Алиев ишдан бўшатилди.

Ҳозирча унинг ишдан олинишга расмий сабаблар номаълум.
Расмий хабарларга кўра, газ таъминотидаги узилишга Ўзбекистондан келадиган газ қувуридаги авария сабаб бўлган.
Баъзи хабарларга қараганда, сешанба куни газсиз қолган Душанбе ва унинг атрофидаги қишлоқларда газ таъминоти ҳозирга келиб қисман тикланган.