Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги қамоқхоналардан бирида маҳбуслар очлик эълон қилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси расмийси Фаррух Муҳаммедов Навоий вилоятидаги Қизилқум жазони ижро этиш муассасасида маҳбуслар рўза тутишга имкон берилишини талаб қилиб, очлик эълон қилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри эмаслигини таъкидлади.
Қизилқум турмасидаги маҳбусларнинг кўпчилиги конституциявий тузумга тажоввуз қилишда айбланганр. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон ҳукумати радикал ҳисоблаган гуруҳларга аъзо экани айтилади.