Яқинда Мўмбай шаҳрида амалга оширилган портлашларга Покистон разведкасининг алоқаси бўлганлигини исботловчи далилларни Ҳиндистон Покистонга тақдим этмоқчи.

Деҳли Исломободни эълон қилинган далиллар юзасидан чора кўришга даъват қилмоқда.
Аввалроқ Покистон Мўмбай шаҳрида амалга оширилган портлашларга ўз разведкасининг алоқаси борлиги тўғрисидаги тахминларни инкор этган эди.
Расмий Деҳлининг сўнгги баёнотларига жавобан Покистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Тасним Аслом бундай деди: Бу баёнот, Мўмбайдаги портлашлардан кейин қилинган бошқа кўплаб баёнотлар каби ҳеч қандай асосга эга бўлмаган тахминлардан иборат бўлиб, Ҳиндистоннинг ўзидаги портлашга алоқадор кучлардан жамоатчилик диққатини чалғитиш мақсадида қилинаётган ҳаракатдир”.
11 июль куни амалга оширилган террористик ҳуруж оқибатида 186 киши қурбон, юзлаб одам ярадор бўлган эди.