“Пресс-уз.инфо” сайтининг хабар қилишича, Навоий вилояти суди маҳаллий фермерни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Шаҳобиддин Ҳайитов одам савдосига алоқадорликда айбдор топилган.
Сайтда ёзилишича, Ш.Ҳайитов Россиянинг Уфа шаҳрига ноқонуний тарзда ишчи жўнатган ва улар мажбурий равишда ҳақсиз ишлатилган. Ватанига қайтишга муваффақ бўлган ўзбекистонликлар судда кўрсатма берган.