Ливан Исроил билан чегарадош ҳудудларга ўз қўшинларини киритишни бошлади.

Бу ҳаракат Исроил ва “Ҳизбаллоҳ” жангарилари ўртасида августда келишилган сулҳга асосан амалга оширилмоқда.
Ливан армияси қўмондони генерал Михел Сулаймон ўз қўшинларининг Исроил томонидан қилинадиган ҳар қандай агрессияга қаршилик кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Якшанба куни Исроил ўз қўшинларини Ливан ҳудудидан олиб чиқишни деярли якунлади.
Ливан жанубига, шунингдек, БМТ тинчликпарвар кучлари ҳам ташланган.