Россия президенти Владимир Путин чегара минтақалари масалаларига бағишланган анжуманда қатнашиш учун Қозоғистоннинг Уралск шаҳрига борди.

Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин Россиянинг Оренбург вилоятида газ конденсатини қайта ишловчи қўшма корхона ташкил этиш ҳақида шартнома имзоланди. Мазкур келишувга кўра, Қозоғистон Қорачиғаноқ газ ҳавзасидан Оренбургга газ конденсати жўнатади, ўрнига қайта ишланган газ олади. Қўшма корхонанинг келаси йилдан ишга ишга тушиши режаланган.
Музокара имзоланганидан сўнг Нурсултон Назарбоев журналистларга Қозоғистон Россиянинг Оренбург вилоятидаги газни қайта ишловчи заводда мулкка эга бўлишини айтди: “Қозоғистон Россия иқтисодиётига биринчи марта катта сармоя ётқизяпти. Россия Қозоғистонга Оренбургдаги газни қайта ишлаш заводида мулк сотиб олишига имконият яратяпти”, – деди Қозоғистон президенти Н.Назарбоев.
Президент Путиннинг Қозоғистонга сафари давомида унга Россия кабинетнинг бир неча аъзоси ҳамроҳлик қиляпти.