Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан айрим ҳуқуқ ҳимоячилари 2 октябрдан бери уй қамоғида қолганликларини айтишди.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг Озодлик мухбирига билдиришича, уни уйини ўраб олган милиция ходимлари президент Бакиевнинг ташрифи тугамагунича у ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига ўз уйларидан чиқишлари тақиқланганини айтган.
Аввалроқ Жиззаҳ суди Бахтиёр Ҳамровнинг 21 яшар ўғлини безориликда айблаб уч йилга озодликдан махрум этди. Ўзи эса уйида дипломатлар кўз ўнгида номаълум аёллар тарафидан калтакланган эди.