Германия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон расмийлари билан музокара ўтказиш мақсадида Тошкентга келди.

"Рress-uz.info” Интернет сайти хабарига кўра, германиялик расмийлар 4 октябр куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси аъзолари билан учрашган. Хабарларга кўра, 2 октябр куни Туркманистонда бўлган Германия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистондан кейин Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳам сафар қилади.