Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи тугади.

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан бирга қадимий “Ипак Йўли”да жойлашган Самарқанд шаҳрини бориб кўрди. 3 октябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қурманбек Бакиев икки давлат ўртасида иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга оид шартномалар имзолаган эди. Тошкентга сафари чоғида Бакиев Ўзбекистон парламенти раиси Эркин Халилов билан ҳам учрашди.