Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев Бишкекда Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов билан учрашди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, Бакиев Россияни Қирғизистоннинг ҳарбий-саноат комплексини қайта тиклашда ёрдам беришга чақирган.
Музокарадан сўнг Сергей Иванов Россия ва Қирғизистон ҳарбийлари бирга ўтказаётган аксил террор машқининг сўнгги босқичини кузатиш учун Ўш вилоятига борди. Тахминан 500 нафар ҳарбий қатнашаётган ушбу машқлар 3 октябр куни бошланган эди.