Россияда грузияликларни назорат қилиш кучаймоқда.

Федерал Миграция хизмати бошлиғи ўринбосари Михаил Тюркин ҳар йили маълум сондаги грузияликларга Россияда яшаш ва ишлашга рухсат этувчи ҳужжат бериш бекор қилинганини айтди. Россия ҳукумати Грузияга қарши жорий қилган транспорт ва почта чекловини бекор қилиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият чақириғига ижобий жавоб бергани йўқ. Ўтган ҳафта Грузияда тўрт нафар россиялик ҳарбий қўлга олиниб жосусликда айблангани икки давлат муносабатлари кескин ёмонлашишига сабаб бўлди.