Туркиялик ёзувчи Ипек Калислар миллат ғурурини ҳақорат қилганлик айби билан суд қилинмоқда.

Суд қора курсисига олиб келинган ёзувчи Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатурк рафиқаси ҳақидаги биографик китоб муаллифидир. Европа Комиссияси бундай модданинг Турк жиноят кодексидан олиб ташланишини талаб этмоқда ва бу Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги масаласини кўриб чиқиш учун асосий талаблардан биридир.