Афғонистон Ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спанта Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Музокара бошланишидан олдин Лавров журналистларга Спантанинг ташрифи Москва ва Кобул расмийлари ўртасида сиёсий диалог давом этаётганини билдиришини айтди. Сергей Лавров Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият Россия учун катта аҳамиятга эга эканини айтди. Рус тилидаги “Afghanistan.ru” Интернет сайтига интервью берган Спанта Афғонистон ҳукумати Россия билан яқин алоқалар ўрнатиш тарафдори эканини айтган.