БМТ Хавфсизлик кенгашининг 6 октябр куни кечки пайт Шимолий Кореяни ядровий синов ўтказмасликка чақирувчи баёнот қабул қилиши кутилмоқда

Баёнотда Пхенян расмийлари ўзининг ядровий қурол яратиш дастуридан воз кечиб, олти томонлама музокараларни давом эттиришга даъват қилиниши айтилмоқда. Айни пайтда, АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд агар Шимолий Корея ядровий синовни муваффақиятли ўтказса, бу халқаро ҳамжамиятнинг заиф эканини кўрсатишини акс эттиришини айтди.