Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Асқар Ақаевга қарши жиноий иш очилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Қамбарали Кон-ган-ти-ев идорасига асосланиб Қирғизистондаги ахборот агентликларининг хабар беришича, Асқар Ақаев президент бўлиб ишлаган даврда 1,6 тонна олтинни Қирғизистондан Швецарияга ўтказиш ҳақида махфий буйруқ берганликда гумон қилинмоқда. Прокурорлар ўша олтин қиймати 17 миллион АҚШ доллардан кўп эканини айтмоқда.
Прокурорлар Асқар Ақаевнинг ўғли маслаҳатчи бўлиб ишлаган пайтда Молия вазирлигидан 500 минг доллар пул йўқолгани юзасидан ҳам текширув ўтказилаётганини билдирди.