НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон шимолида германиялик бир эркак ва бир аёл журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Улар мустақил равишда хужжатли фильм суратга олиб юрганларида ўлдирилган.Айни пайтда, Ғазни вилояти полицияси толибларнинг маҳаллий қўмондони ўлдирилганини билдирди. Мулла Абдул Раҳим Сабаун 5 октябр куни ўлдирилганига қарамай, бу ҳақда 7 октябр куни маълум қилинди. Айтилишича, Афғонистонни Толиблар ҳаракати бошқарган даврда Сабаун юқори лавозимда ишлаган.