НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони, Буюк Британия армияси генерали Дэвид Ричардс Исломобод яқинидаги Равалпиндида Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.

Бир соат давом этган сўзлашув чоғида толиблар жангариларига қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Покистон ва НАТО расмийлари Д.Ричардс П.Мушарраф билан Покистон толибларни қўллаётганига норозилик билдириш учун учрашгани тўғрисида матбуотда тарқатилган хабарни рад этди.
Д.Ричардснинг билдиришича, Покистон ҳарбийлари ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида яқин фурсатда НАТО қўшинларининг Кобулдаги қароргоҳига жўнатилади.