ОПЕК ташкилоти нефт нарҳини ошириш мақсадида дунё бўйича кунига бир миллион баррелгача нефт камроқ қазиб чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилди.

Нигерия нефт вазири ва ОПЕК президенти Эдмунд Даукору ташкилотга аъзо давлатлар нефт қазиб чиқаришни камайтиришга келишгани аммо қайси давлат қанча миқдорда камроқ нефт қазиб чиқариши борасида ҳозирча келишувга эришилмаганини айтди. 11 октябр куни дунё бозорида бир барррел нефт нарҳи 58 долларни ташкил этди. Бу охирги саккиз ой давомида энг паст нарҳ экани айтилмоқда.