Қозоғистон депутатлари мамлакат жанубида Орттирилган Иммун Тақчиллиги Вируси – ОИТВ тарқалгани воқеаси юзасидан ўтказилаётган текширувни назорат қилувчи ишчи гуруҳи ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар.

Депутатлар касаллик тарқалишининг олдини олмаган масъуллар жавобгарликка тортилмай қолиши мумкинлигидан ташвиш билдирдилар. Сўнгги ойлар ичида Жанубий Қозоғистон вилоятида олти нафар бола ОИТСдан вафот этди. Ўнлаб болага ОИТВ юққани аниқланди. Мутахассислар фикрича, болаларга шифокорлар масъулиятсизлиги оқибатида ОИТВ вируси бўлган қон қуйилган. Бу эса эпидемияга сабаб бўлган.