Қозоғистон Бош прокуратураси террорчиликда айбланган 12та гуруҳнинг янги рўйхатни эълон қилди.

Рўйхатга киритилган мазкур гуруҳларнинг Қозоғистон ҳудудида фаолият юритиши таъқиқланган. Қозоғистон Олий суди томонидан тасдиқлаган рўйхатга Марказий Осиёдаги бир неча гуруҳ, хусусан “Ўзбекистон Исломий ҳаракати”, “Хизбут Тахрир ал-Исломий” ва “Марказий Осиё Мужоҳидлар Жамоаси” каби гуруҳлар ҳам киритилган.