Афғонистон парламентининг юқори палатаси раиси истеъфога чиқди.

Сибғатулло Мужаддадий ўз истеъфосини Кобул ҳукумати унинг тавсиясига қулоқ солмай вазирлик лавозимларига “исталмаган одамлар”ни тайинлагани билан изоҳлади: “Улар мен айтган гапларга қулоқ солишмади. Улар исталмаган кишиларни вазирлик каби юқори лавозимларга тайинладилар. Шу сабабли мен Сенат аъзолиги ва юқори палата раислигига истеъфо бердим”, – деди Сибғатулло Мужаддадий. У Озодлик радиосига Афғонистон Миллий ярашув комиссияси раиси сифатида фаолиятини давом эттиришини айтди.