АҚШ ядровий синов ўтказган Шимолий Кореяга қарши санкция жорий этиш ҳақидаги резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига расман тақдим этди.

БМТдаги АҚШ элчиси Жон Болтон резолюция лойиҳаси 13 октябр куни овозга қўйилишига умид қилаётганини айтди. БМТ Бош котиби Кофи Аннан АҚШни Шимолий Корея билан икки томонлама музокаралар ўтказишга, Шимолий Кореяни эса “вазиятни янада мураккаблаштирмасликка” чақирди.