Қозоғистондаги давлатга қарашли ширкат Бишкекдаги ўқ-дори ишлаб чиқарувчи заводни сотиб олишни режаламоқда.

Ширкат раҳбари Галим Ўразбековнинг “Интерфакс-Казахстан” ахборот агентлигига айтишича, заводни молиялаштириш дастури ишлаб чиқилгани ҳамда Қирғизистон расмийлари билан музокаралар тугаганидан кейин узил-кесил қарор қабул қилинади. Ўразбековга кўра, Қирғизистон ҳукумати бошлиғи ва саноат вазири ушбу келишувни мақуллаган.