Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон қамоқхонасида сақланаётган сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг соғлиги ёмонлашганидан хавотир билдирмоқда.

Мухолифатдаги Эрк демократик партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси, "Эрк" газетасининг бош мухаррири бўлиб ишлаган журналист, 52 яшар Муҳаммад Бекжон 1999 йил августида Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Франциядаги “Ўлим жазоси ва қийноқларга қарши кураш” ташкилоти тарқатган баёнотда Муҳаммад Бекжоннинг аҳволи жуда оғир ва у ўлим ёқасида экани билдирилган.