Ироқ ҳукуматига қарашли “Ал-Ирақия” телевидениеси журналисти Раид Қайс аш-Шаммари суиқасд қурбони бўлди.

У жума куни ўз уйи олдида дўсти билан гаплашиб турган пайтда номаълум қуролланган шахслар томонидан отиб ўлдирилган. Бир кун олдин, яъни, 12 октябр куни Бағдоддаги телестанцияга қуролли ҳужум уюштирилгани оқибатида 11 одам нобуд бўлган эди.