АҚШ президенти Жорж Буш БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея борасидаги резолюцияси кескин бўлиши кераклигини айтди.

Ўзининг ҳафталик радиомурожаатида Жорж Буш БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Пхенян расмийларини агар Шимолий Корея ядровий дастуридан воз кечмаса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантириши кераклигини айтди: “Бизнинг мақсад аниқ. Биз Шимоли-шарқий Осиёда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши ва Корея ярим оролида ядро қуроли бўлмаслигини хоҳлаймиз. Бу мақсадга эришиш учун биз зарурий чоралар кўрамиз. Биз минтақадаги иттифоқчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Биз БМТ билан бирга ишлаймиз. Агар ҳозирги йўлдан боришда давом этса, Шимолий Корея унинг ёмон оқибатларини кўришини биргаликда таъминлаймиз”, – деди АҚШ президенти Жорж Буш.