Тожикистон Франциянинг Афғонистондаги ҳарбий операцияларда қатнашаётган ҳарбий самолётлари ўз ҳудудида қолиши муддатини чўзишга рози бўлди.

Франциянинг Душанбедаги элчихонаси ҳарбий атташеси Даниэл Тиел француз ҳарбийларининг Тожикистонда қолиш муддати декабргача чўзилганини маълум қилди. Франция самолётлари Душанбенинг асосий аэропортига шу йилнинг май ойида жойлаштирилган эди.