Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Афғонистонда италиялик журналист Габриелло Торселло Ҳилманд вилоятидан Қандаҳорга кетаётган пайтда қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Афғонистон ва Италия расмийлари журналистнинг ўғирлаб кетилганини ҳозирча тасдиқлаганича йўқ. Лекин БМТ матбуот вакили Олим Сиддиқ Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида: “Италиялик фотомухбир Ҳилманд вилоятидан Қандаҳор вилоятига автобусда кетаётган пайтда ўғирлаганига оид хабарларни эшитдик. Бағлон вилоятида икки немис журналистининг ўлдирилишидан кўп ўтмай бундай хабарнинг пайдо бўлиши, менимча, бутун халқаро ҳамжамият ва Афғонистон расмийлари учун жуда ташвишли ҳолдир”, - деди.
Сал аввал халқаро тинчликпарвар кучлар вакили майор Доминик Уайт италян журналисти охирги икки-уч кун ичида расмийлар билан алоқага чиқмаганини маълум қилганди.