БМТнинг халқаро озиқ-овқат дастури олдимиздаги қишда Шимолий Корея аҳолиси озиқ овқат танқислиги билан юзма-юз келишини айтмоқда.

"Биз хозир фавқуллода қийин вазиятдамиз. Халқаро озиқ овқат дастури мамлакатдаги икки миллион кишига ëрдам кўрсатишга тиришмоқда.
Аммо фақат бир миллион киши ëрдам олмоқда. Биз ўзимизга зарур бўлган жамғарманинг ўн фоизигагина эгамиз холос. Олдимиз қиш. Шимолий Кореяда бу йилги қишнинг ўта қаттиқ бўлиши кутилмоқда"
.