Австралияда чақалоқлар туғилиши кўпаймоқда.

Бунга Австралия ҳукуматининг ҳар бир чақалоқ учун икки минг бир юз АҚШ доллари миқдорида солиқ тўламайдиган суюнчи пули бериш ҳақида икки йил олдин қабул қилган қарори сабаб бўлди. Бу қарор мамлакатда туғилиш камайиб бориши жараёнини тўхтатиш мақсадида қабул қилинган эди.