Британия кучлари Афғонистоннинг Хилманд вилоятидан олиб чиқилди.

НАТО матбуот вакили Марк Лейтига кўра, маҳаллий афғонлар ва Афғонистон расмийлари билан сентябр ойида келишувга эришилганидан сўнг 120 аскардан иборат Британия ҳарбийлари вилоятнинг Муса Қала туманидан олиб чиқилган. Бундай қарор қабул қилишга тумандаги вазият барқарорлиги сабаб бўлган.