Тожикистоннинг Суғд вилоятида Афғонистонда ишлаб чиқарилган 60 килограмм героин қўлга туширилиб, мусодара қилинди.

Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, наркотиклар Россияга кетаётган юк машинасининг бензин баки ичига яширилган бўлган. Мусодара қилинган героиннинг бахоси уч миллион АҚШ долларини ташкил этиши айтилмоқда. Тожикистон расмийларига кўра, жорий йил бошидан бери мамлакатда Афғонистонда тайёрланган салкам тўрт тонна наркотик қўлга туширилган.