Хитой Шимолий Кореяни вазиятни мураккаблаштирмасликка чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Лиу Жианчао Шимолий Корея ўзининг ядровий дастури масаласини “сўзлашувлар орқали ҳал этиши”га умид билдирди: “Хитой Шимолий Корея ядровий синов ўтказганига қатъиян қарши. Биз доим Корея Ярим ороли ядро қуролидан ҳоли зона бўлиши кераклигини таъкидлаб келган эдик. Биз оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига ҳам қаршимиз. Биз муаммо музокаралар орқали ҳал этилиши тарафдоримиз”, – деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.