Москвадаги хорижликларни ҳибсда сақлаш маркази расмийси Россиядан бошпана излаган ўзбекистонлик мамлакат қонунларини бузганликда гумон қилиниб ҳибсда сақланаётганини тасдиқлади.

Ирина Леплёшкинанинг Озодлик радиосига айтишича, Рустам Мўминов 500 нафар ҳорижлик фуқаролар билан бирга Россия Ички ишлар вазирлигининг мамлакатдан депортация қилинадиган хорижлик фуқароларни сақлаш марказида эканини айтди. Леплёшкина Рустам Мўминов Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинлигини айтди.