Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод “Исроил давлати мавжуд бўлишига асос йўқ ва у яқинда йўқ бўлади”, - деди.

Қуддус куни муносабати билан Теҳронда Исроилга қарши намойиш уюштирилди. Омма олдида чиқиш қилган Аҳмадийнажод: “Мен шуни баралла айтмоқчиманки, Худонинг иродаси билан, Исроил режимининг мавжуд бўлишига ҳеч қандай асос қолмайди”, – дея баёнот берди Эрон раҳбари.
Айни пайтда, пайшанба куни Қуддус шаҳрида сўзлаган Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт Теҳрон расмийларини агар ядровий қурол яратиш ниятидан қайтмаса, оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирди.