Туркманистон пойтахти Ашхободда бешта янги театр ишга тушди.

Уларнинг ҳаммаси президент Сапармурод Ниёзов қаламига мансуб экани айтилаётган пьесаларни томошабинларга тақдим этди. Маданият вазирлиги расмийси театрлар коллективи президент Ниёзовнинг “ўлмас асарлари”дан ўзлари учун пьесалар танлаб олишларини айтди. Шанба куни телевидение орқали чиқиш қилган Туркманбоши фуқароларни ўзини кўп ҳам мақтамасликка чақирди. “Фақат мен учун чалинган қарсакларни эшитиш менга оғир”, - деди Сапармурод Ниёзов.