Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ва мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракати раҳбарлари ўртасида режалаштирилган учрашув бекор қилинди.

Бунга музокарада қатнашадиган президент делегацияси аъзолари сони борасида мухолифат вакиллари эътироз билдиргани сабаб бўлди. Қирғиз мухолифати конституциявий ислоҳотлар ўтказиш талаби билан 2 ноябрда оммавий намойиш ўтказишни режалаган. Президент делегацияси ва мухолифат вакиллари учрашувида айнан шу масала муҳокама қилиниши режаланган эди.