Рамади шаҳрида “Ироқдаги Ал-Қойда” раҳбарларидан бири ўлдирилди.

АҚШ Ҳарбийларига кўра, ҳозирча исми оммага ошкор қилинмаган бу шахс жанггариларга қурол-аслаҳа етказиб бериш, хорижлик жанггариларни молия билан таъминлаш, шунингдек ҳар хил ташвиқот видеомаҳсулот ишлаб чиқариш ва уни тарқатиш билан шуғулланган.
21 октябр куни Ироқ пойтахти Бағдодда автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида тинч аҳолидан тўрт одам нобуд бўлди.