Бугун Болгарияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Хабарларга кўра, эрталаб сайловчилар фаоллиги жуда суст бўлган. тушгача сайловчиларнинг атиги олти ярим фоизи овоз берган. Иқтидордаги президент Георгий Парванов(суратда) иккинчи муддат учун курашмоқда. Парванов Болгариянинг НАТОга аъзо бўлиши ва келаси йили Европа Иттифоқи сафига қабул қилинишга ҳисса қўшга сиёсатчидир.