Панама фуқаролари якшанба кунги референдумда Панама каналининг кенгайтирилишига розимиз¸ деб овоз беришди.

Тинч океанини Аталантик океан билан боғловчи 80 км узунликдаги Панама канали бундан 100 йил бурун ўша пайтдаги кемаларга мўлжаллаб барпо қилинган эди. Улкан замонавий юк кемалари Панама каналидан фойдаланиш имконига эга эмас. Канал кенгайтирилганидан кейин бундай имконият пайдо бўлади. Реконструкция ишларига беш миллиард доллар сарф бўлиши айтилмоқда.