Украина бош вазири Виктор Янукович Россия билан 2007 йилда мамлакатга етказиб бериладиган газ нархини келишиб олганини маълум қилди.

“Россия Украинага 2007 йилда 55 миллиард куб метр газни ҳар куб метри 130 АҚШ долларидан юқори бўлмаган нарҳда етказиб беришни ўз зиммасига олди”, - деди В.Янукович.
Айни пайтда Украина Россиядан ҳар куб метр газни 95 доллардан сотиб олмоқда. Лекин Россия газ нархини оширмоқчи эканини анчадан буён таъкидлаб келаётган эди.