Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жаҳондаги рус диаспоралари анжумани очилди.

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан ташқарида яшовчи “юртдошлар” ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Россия ҳукуматининг “маънавий бурчи ва устивор мақсади” эканини таъкидлади. В.Путин Латвия ва Эстонияни шу мамлакатларда яшовчи рус тилида сўзлашувчи халқларнинг ҳуқуқлари борасида Европа стандартларига риоя қилишга чақирди.
“Латвия ва Эстонияда кўплаб одамлар фуқароликка эга эмаслигини эслатиб ўтмасликдан бошқа иложим йўқ. Бу давлатларда доимий тарзда яшовчи 600 минга яқин одам фуқароликка эга эмас. Мазкур давлатлар ҳукуматлари эскича усулдан воз кечиб, ўз сиёсатларини Европа стандартларига мослаштириши керак”, - деди В.Путин.
Йил бошида Россия ҳукумати мамлакатдан ташқарида яшовчи русларни қўллаб-қувватлашга қаратилган олти йиллик дастурни эълон қилган эди. Дастурда Россияга кўчиб келаётган русларга давлат томонидан моддий ҳамда маънавий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.